Депутат “Мурувват” уйи беморлари холидан хабар олди

28.03.2022 17:03:35

 Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати  Н.Джанибекова ва Янгиер шахар хокими ўринбосари А.Назирқулов ҳамрохлигида Янгиер шаҳридаги руҳиятида сезиларли нуқсонлар бор бўлган аёллар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган “Мурувват” аёллар интернат уйида бўлишди.

Мақсад, меҳр ва мурувватга ташна қалб эгаларини  ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш.

Депутатни “Мурувват” уйи раҳбари Н.Шарипова кутиб олиб беморларга яратилган шароитлар билан таништириб, беморлар билан мулоқот қилинди.

1994-йилдан буён фаолият юритаётган “Мурувват” уйи қарамоғида айни пайтда 160 нафар турли ёшдаги аёллар стационар даволанишади. Уларга 6 нафар малакали шифокор ва 27 нафар ҳамшира, тажрибали психолог ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат бўлган персонал амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Тарбияланувчилар бу ерда фаолият кўрсатаётган тўгаракларда расм чизиш, қўл меҳнати ҳамда спорт билан шуғулланиб келишади.

“Мурувват” аёллар интернат уйида кутубхона ташкил қилиниб 600 яқин китоб фондига эга.

Депутат томонидан тадбир сўнгида “Мурувват” уйи учун   совғаларини топширилди. 

 

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+