Депутат сайловчиларни тинглади

02.03.2022 10:03:12

 

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатилари ҳар ойда ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, мавжуд ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бориши анъанага айланган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  депутат Елина Комполщик ҳам сайлов округидаги сайловчилар билан учрашув ўтказиш мақсадида айни пайтда  Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Депутат дастлаб партиянинг вилоят Кенгаши биносига ташриф буюриб учрашув давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида фикрлашиб олди.

Депутат эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги Боғи сарой, Ўрта Хўжа Сахат маҳалла фуқаролари йиғинида шаҳар кенгаши депутатлари Б.Сафаров ҳамда Д.Камолов ҳамроҳлигида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, мурожаатларни тинглади. Маҳалла фуқаролари томонидан ўртага ташланган маҳалланинг ички кўчаларини (600 метр) асфаллаштириш ҳамда 54 дона эскирган сим ёғочларни янгисига алмаштириб тармоқ линияларини янгилаш борасидаги мурожаатлари депутат назоратига олиниб, мутасаддилар билан келишган ҳолда ижобий ҳал этилиши маълум қилинди. Маҳалла ички йўлларини таъминлаш, бандлик масалаларида фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларга депутатлар ҳомийлар кўмагида ёрдам беришга келишиб олдилар. Бандлик масаласида мурожаат қилган икки нафар хотин-қизлар маҳалла қошида ташкил этилган қандолатчилик цехига ишга жойлаштириш режалаштирилди.

Депутатни маҳалла фаоллари Ўрта Хўжа Сахат МФЙ ҳудудида жойлашган, ҳозирда фойдаланилмаётган масжид биносига бошлади. Фуқаролар ушбу масжидни ўзлари ҳомийлик йўли билан таъминлашини фақат фаолиятини йўлга қўйиш учун рухсат олиб беришда амалий ёрдам беришларини сўради.  Шу билан биргаликда ОМҚП депутати ҳамроҳлигида депутатлар маҳалла ҳудудида жойлашган 72-сонли

умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, таълим сифати билан танишди. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклифларини билдириб ўтди.

Шу билан бирга депутат Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасида бўлиб мавжуд шарт-шароитлар билан танишди. Шифокорлар, соҳа ходимлари билан суҳбатлашиб таклиф, фикр-мулоҳазаларини тинглади.

 

Зилола Дўсанова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+