Депутатлар аҳоли бандлигини таъминламоқда

02.02.2022 15:02:00

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш, бунда «маҳалла-оила-фуқаро» тамойили асосида аҳоли ҳаётидаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва ўз вақтида, тўлиғича ҳал этишга хизмат қилувчи «маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича жойларда муаммо ва мурожаатлар ўрганилиб, уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

“Адолат” СДП Зангиота туман кенгаши депутатлари Н.Халходжаева ҳамда Д.Мирзабоева ҳокимлик ва маҳаллалар раислари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммолари ва таклифларини ўрганиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Зангиота тумани ИИБ, "Тадбиркор аёл" уюшмаси ва партиянинг туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда "Аёллар дафтари"га киритилган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, банклар орқали ажратиладиган имтиёзли кредитдан фойдаланган ҳолда, ўз бизнесини юритиб юбориш учун 4 та секторда ўқув-тренинглар ташкил этилиб, битирувчиларга махсус сертификатлар берилмоқда.

 

"Адолат" СДП Тошкент вилояти матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+