Депутатлик гуруҳидан: депутат фаол бўлса, сайловчи рози бўлади

31.01.2022 12:01:48

Хоразм вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари  ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантир иш орқали фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилашга камарбаста бўлишмоқда. Фаоллар Фуқароларнинг иш бандлигини таъминлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” , “Темир дафтар” рўйҳатидан жой олган фуқаролар сонини камайтириш мақсадида самарали меҳнат қилишмоқда.

   Ўтган йил  ҳисобот даврида  вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳида 5 нафар аъзолар бирлашиб ҳамжихатликда фаолият олиб боришмоқда. Сайловчилардан келиб тушган 507 та мурожаатдан   470  таси депутатлик сўровлари ёки орқали қолгани оғзаки мурожаатлар ижобий ечим топган.

    Ҳусусан,  депутатлик гуруҳи аъзоси  Қудрат  Жуманиёзовни  ҳар доим  сайловчиларининг муаммоларини бартараф этиш ташвиши билан юрганининг гувоҳи бўламиз. Унинг бу галги сайловчилар билан мулоқоти ҳам самарали кечди. Депутат  Қўшкўпир туманида фаолиятини олиб бораётган "Нуъмонмурод - Темурмалик" фермер хўжалиги раҳбари Фазилат Собирова билан биргаликда Урганч шаҳридаги   "Жамбул", "Юқори боғ",  "Гулшан", "Ҳамжиҳатлик" ва бошқа маҳаллаларда яшовчи, ногиронлиги бор 8 нафар  фуқарога  пишириқ пиширадиган, қиймати 1 млн 500 минг сўм бўлган электр печи  совға қилди. 

  Депутат ҳомийлигидаги навбатдаги хайрли иш янги йил арафасида амалга ошди.  “Жамбул”, “Бинокор”, “Саховат”, “Обиҳаёт”, “Гулшан”, “Ҳамжиҳатлик”, “Юқори боғ” , “Олмабоғ”   маҳаллаларида истиқомат қилаётган касалманд, якка-ёлғиз,  боқувчисини йўқотган ҳамюртларимизга янги йил  совғалари  билан   қувонч улашди.

    Қ.Жуманиёзов    “Юқори боғ” маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони  Феруза Яқубова, 2-гуруҳ ногирони Олимжон Абдуллаев, “Олмабоғ” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Шохзода Каримова, “Жамбул” маҳалласида яшовчи Ирода Қўзиева ва  бошқа, жами 8 нафар кишига ҳам қиймати 1,5 миллионлик пишириқ пиширадиган печка совға қилди.

  Бундай эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилган фуқаролар  депутатга миннатдорлик ва эзгу тилакларини билдиришди. Инсон қадри улуғланган юртда яшаётганидан шукрона қилишди.

Қудрат Жуманиёзовни депутат қилиб сайлаганимиз маҳалламизнинг ютуқи бўлди. “Гулшан” МФЙ раиси – Депутатимиз ҳар доим сайловчилари ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилиб келмоқда. Бугунги сайёр қабулда ҳам бир қатор муаммолар ечимини топди. Маҳалламиз биносида  истиш тизимидаги муаммо  кўпдан  фаолиятимизга ёмон таъсир кўрсатаётган эди. Депутат ҳомийлигида  бино  бир  кун ичида истилди.  Депутатимиздан миннатдормиз- дейди Умид Сапаев.    

    Людмила Скоробогатованинг депутатга қилган мурожаатидан сўнг депутат ўрганишлари натижасида ижобий ечим топди.

 Дилфуза Муротованинг ҳамширалик бўйича ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати эътиборга олинди. Мурожаатчи тиббиёт коллежини 2003 йилда битказгани сабаб, депутат томонидан 3 ойлик курсда қайта ўқишга жойлаштиришга ёрдам берилди.

Депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳодир Бобожанов  Тупроққалъа тумани “Тупроққалъа”  ҳудудидаги  бемор, кам таъминланган, яшаш шароити оғир сайловчилари хонадонларида бўлиб улар билан очиқ мулоқотлар ташкил этди. Депутат ҳомийлигида бир қатор  ногиронлиги бор кишиларга  жами  3 миллион 500 минг сўмлик маблағ хайрия этди. Фуқаролар бундай эътибор учун  депутатга миннатдорлик  билдиришди.

     Партия  ташаббуси билан “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳасининг  ҳаётга татбиқ этилиши  кўп йиллардан буён  азият чекиб келаётган аёлларнинг муаммоларинини бартараф этишда ҳамда чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган  хотин-қизлар билан бевосита мулоқот ўрнатишда қўл келмоқда.  

Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида Хива шаҳар  “Қиёт” маҳалласида  яшовчи, кам таъминланган оила аъзоси Нафиса Қорабоева  ўз муаммоларини баён этиб, партия вилоят Кенгашига  уй-жой масаласи бўйича ёзма мурожаат этди. Партиянинг вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи   ҳамда Хива шаҳар Кенгаши фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаатчининг хонадонида  ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ишчи гуруҳ  оиладаги келишмовчилик юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига, уй-жой масаласи бўйича  Хива шаҳар ҳокимлиги ҳамда  “ҳимоя ордери”  масаласи  бўйича туман ички ишлар бўлимига  депутатлик сўровлари билан мурожаат этилди.

“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида “Бир адолатчи-юз аёлга химоячи” лойиҳаси доирасида  турмуш муаммолари билан қийналиб келаётган мендек аёлларнинг муаммоларидан холос этишга кўмаклашилаётгани тўғрисида ўқиб қолдим ва партия вилоят Кенгашига мурожаат этдим, - дейди Нафиса Қорабоева. – Мурожаатим эътиборга олинди ва қисқа муддатда ҳимоя ордерига эга бўлдим.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи ташаббуси  билан вилоятда  мурожаатлар билан ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилди. Давлатимиз  раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилнинг 23 июль куни “Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини ташкил қилишни янгича  чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселекторда сўзлаган нутқи ва тавсияларига  асосан,   Ўзбекистон "Адолат" СДП  Хоразм вилоят  Кенгаши депутатлик гуруҳи  аъзолари ва Хонқа туман Кенгаши депутатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими  ҳамкорлигида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Жумладан, “Катта жирмиз” қишлоғи “Катта куч” маҳалласида яшовчи Инобат Аллаберганова, уй-жойининг қурилиши учун моддий томондан қийналаётгани,  иш сўраб ҳамда  алимент тўловини ундира олмаётгани тўғрисидаги мурожаати жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Мурожаатчи тикувчилик бўйича туман бандлик бўлими билан келишилиб, 3 ойлик курсга қабул қилинди ва бепул ўқийдиган, алимент масаласи эса туман прокуратураси томонидан ундириб олинадиган бўлди. Уй-жойини таъмирлаш учун ҳомийларни жалб қилиб моддий кўмак берилиши кўзда тутилди.

   Бугун қабулхонага келганимдан жуда хурсанд бўлдим,- дейди Инобат Аллаберганова.  – Бир неча муаммомни бирданига ҳал қилиб беришди. Шу кунларда яшаш шароитим жуда қийинлашиб бораётган эди. Эндиликда яшаш шароитимини  ўнглаб олишимга ишончим комил. фаолларга раҳмат.

“Қарамози” маҳалласида яшовчи Қудрат Эгамбердиев фарзандининг 2-ёшгача нафақа пули масаласидаги муаммо юзасидан эътироз билдирди. Бу масала ҳам ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, қонун доирасида ҳал этиладиган бўлди.

“Фидойилар” маҳалласида яшовчи Фаҳриддин Тожиев ҳозирги кунда туман ободонлаштириш  бошқармасида ишлаётганлиги, ўғли болаликдан 1-гуруҳ ногиронлиги сабаб кун бўйи ишлаш имкони йўқлиги бу боис, бошқа ишларга жалб қилмасдан фақат уйи яқинида  жойлашган қабристонни  ободонлаштиришга жалб қилинишини сўраб мурожаат этди. Ишчи гуруҳ мурожаатчининг оилавий шароитини ўрганди ва  туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи билан келишилиб,  мурожаат қаноатлантирилди.

Шунингдек, “Гулистон” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ маҳалла фахрийларининг баён этишича, маҳалла 12 йилдан буён газ манбасидан узиб қўйилгани боис, маҳалла аҳолиси  газ муаммосидан  азият чекиб келмоқда. Айниқса маҳаллада жойлашган   2-сон МТТ тарбияланувчиларига   қишнинг совуқ кунлари жуда қийин бўлмоқда.

Ишчи гуруҳ бу масала юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари орқали мурожаат этишни билдирди.

    Бугунги қабул кунимиз ҳар қачонгидан ҳам самарали бўлиб ўтди, дейди Замира Маткаримова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи. – Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлари бирлашиб, ҳамжиҳатликда фуқароларнинг мурожаатларида акс этган муаммоларини тезкор ва самарали бартараф этишга эришдик. Якдиллик билан ҳамкорликни  янада мустаҳкамлашга келишиб олдик.

   Ўз дарду-ташвишлари билан навбат кутаётган хонқалик  юртдошларимизнинг дил сўзларини эшитар эканмиз, уларнинг   Халқ қабулхонаси  туман бўлими бошлиғи З.Маткаримова ҳамда депутатларга  чуқур миннатдорлик билдириб, юрт фаровонлиги йўлида чарчамасликларига тилак билдиришди. Давлатимиз томонидан фуқароларнинг  турмуш шароитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларини эътироф этишди.

  Жорий йилнинг 26 декабр куни Халқ депутатлари  вилоят Кенгашига Хива шаҳар 7-сонли “Тозабоғ” сайлов округидан    партия вилоят Кенгаши раиси   Тоҳир Палванов депутатликка сайланди ва гуруҳ аъзолари яна бир нафарга  кўпайди.

Бир сўз билан айтганда,  кегусида гуруҳ фаолияти янада ривожланиб, сайловчиларнинг яшаш шароити янада ўсади.  

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                          “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+