Халқимиз саломатлиги йўлидаги  улкан қадамлар

24.03.2022 17:03:29

Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан юртимизда инсон саломатлиги бирламчи масала сифатида қаралиб, соғлиқни сақлаш соҳасига  алоҳида эътибор қаратилиши натижасида, соҳа  кейинги йилларда изчиллик билан  ривожланиб бормоқда.

Жорий йилнинг 18 март куни  пайтахтимизда жойлашган Анжуманлар саройида, мингдан ортиқ  ҳудудлардаги студияларда, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 20 мингдан зиёд  тиббиёт ходимлари билан  ташкил этилган «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги  очиқ мулоқоти  ҳар бир тиббиёт соҳаси вакилининг ҳаётида тарихий воқеаликга эга бўлди ва соҳа ривожи учун муҳим аҳамият касб этди.

Очиқ мулоқот мамлакатимизда Наврўз байрами арафасида ўтказилгани ҳамюртларимизга кўтаринкилик бағишлаши билан бир қаторда, Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига билдирган ишончи ва самимий тилаклари инсон саломатлигини кўз қарочиғидай асрашда ҳар бир соҳа ходимига кўтаринкилик бағишлаши билан бир қаторда зиммамизга улкан масъулият юклади.

Мамлакатимизда инсон саломатлигига, унинг соғлом ва сифатли ҳаёт кечириши учун хизмат қиладиган бир қатор ислоҳотларнинг амалга оширилаётганини  кўплаб мисоллар билан қайд этиш мумкин.

Биргина Онкология соҳасига эътибор қаратадиган бўлсак, илгари ҳар йили минглаб юртдошларимиз даво истаб чет элларга ёки республикага боришга мажбур эди. Эндиликда Хоразм воҳамизда фаолият олиб бораётган Онкология марказимизда яратилган имкониятлар туфайли бундай мураккаб, қиммат операцияларнинг кўпи шу жойнинг ўзида амалга оширилмоқда.

Ундан ташқари аҳолининг кам таъминланган қатламидаги беморларда бепул операция қилиш ва аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.

Филалимизда фаолият олиб бораётган шифокорларимизни тиббий малакасини оширишга ҳам шароитлар яратилмоқда. Чет давлатлардан тажрибали онкологларнинг филиалимизга келиб ёки ходимларимизнинг чет давлатларга бориб тиббий малакаларини оширишга  қулайликлар яратилди.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз навбатида долзарб муаммо сифатида қаралаётган онкология касаллгига чалинган беморларни ҳам моддий ҳам руҳан қўллаб-қувватлашга ва касалликни олдини олишга хизмат қилмоқда.

Очиқ мулоқотда Муҳтарам Президентимиз ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади. Эл-юртимиз азалдан шифокорларни инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди, дея эътироф этганлари ҳар бир соҳа ходимида ишчанлик кайфиятини янада оширмасдан қўймади.  

Дарҳақиқат, саломатлик–инсон ҳаётининг бирламчи эхтиёжи боис, бемор шифокор ҳузурига нажот излаб келади. Ишончни оқлаш, кемтик дилларга малҳам бўлиш эса ҳар бир соҳа ходимининг инсонийлик бурчи ва вазифаси ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, бўлиб ўтган очиқ мулоқотга ҳамроҳ бўлган ҳар бир иштирокчининг қалбида касбига, халқига бўлган садоқат янада жўш урмасдан қолмади.

Бу эса ўз навбатида биз - тиббиёт ходимларининг олдига халқимиз саломатлиги  йўлида қўйилган  улкан қадамларнинг ёрқин ифодасидир.

Тоҳиржон  ПАЛВАНОВ,

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология

илмий –амалий  тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали директори,

 “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, депутат

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+