Хоразмда ўсмир қизларнинг тиббий билимлари оширилмоқда

03.03.2022 14:03:09

“Адолат” СДП Хоразм вилояти ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида  29-сонли умумўрта таълим мактабида, ўсмир қизлар учун, “Соғ танда соғлом  ақл” мавзусида  маънавий -маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда  партия фаоллари, депутатлари,  мазкур мактабнинг ўқитувчи ва  юқори синфларнинг бир гуруҳ  ўқувчилари  ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни 29-сон умумтаълим мактаби директорининг маънавий, маърифий  ишлар бўйича директор ўринбосари  Хосият Эгамбердиева кириш сўзи билан очиб берди ва партия томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда тадбирнинг мақсади билан яқиндан таништирди.

Урганч шаҳар Туғруқхонасининг аёллар шифокори Рохатой Ражабова  ўсмир қизларни соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари учун бир қатор тиббий тушунчалар  берди.

Шунингдек, партия фаоллари томонидан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган  ҳаётий мисоллар билан  асосланган  маслаҳат ва тавсиялари ҳам  иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

Иштирокчилар томонидан берилган  соғломлаштиришга ва ўсмир қизлар ҳолатида учраб турадиган бир қатор саволларга  мутахассис томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Савол ва жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида, фаол ўқитувчи ва ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, партия ташаббуси билан бир неча йилдан буён ёшлар орасида  ташкил этилиб, юртдошларимиз  томонидан илиқ кутиб олинаётган “Биз коррупцияга қаршимиз” иншолар танловининг натижалари ҳамда ғолиб иштирокчиларнинг иншолари киритилган “Коррупция ёшлар нигоҳида” китобининг тақдимоти ҳам иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Бир сўз билан айтганда,  партия фаоллари томонидан  амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали жамиятимиз равнақи учун хизмат қилади.

   Замира АБДУЛЛАЕВА,

 “Адолат” СДПХоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+