“Конституция билимдони” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

26.11.2021 16:11:17

“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш, уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партия томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадларни ўзида мужассам этади.

Кўрик-танлов ушбу мезонларга амал қилинган ҳолда белгиланган низом асосида ўтказилди. Унда иштирокчилар ўзларини таништириши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси бўйича савол-жавоблар ва партия мененг нигоҳимда деб номланган 3 та шарт бўйича ўз иқтидорлари ва билимдонликларини кўрсатишди. Юқори савияда ташкил этилган танловга Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидан келган иштирокчиларнинг чиқишлари қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Бунда иштирокчининг ўзини таништириши, саҳнада маданиятига амал қилиши ҳамда нотиқлик маҳоратига аҳамият берилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Сайлов кодекси, “Сиёсий партиялар тўғрисидаги”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги билимларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар ҳар бир шарт бўйича ўз чиқишларини якунлагандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан ҳаққоний баҳоладилар.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Нукус шаҳридаги Юридик техникуми 2-босқич ўқувчиси Одилов Фарход Комилжон уғли, 2-ўринни Тахтакўпир тумани касб-ҳунар мактаби 2-босқич ўқувчиси Бегдуллаева Хурлиман Алпысбай қизи, 3-ўринни Қораўзак тумани касб-ҳунар мактаби 2-босқич ўқувчиси Онгарбаева Дилбар  Оразбаевналар эгаллади. Биринчи ўрин соҳиби бўлган Нукус шаҳридаги Юридик техникуми 2-босқич ўқувчиси Одилов Фарход Комилжон уғли Тошкент шахрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси босқичига йулламани қўлга киритди.

Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг эсдалик  совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+