Конституциямиз - бахтимиз пойдевори

29.11.2021 14:11:06

Аввал хабар берганимиздек «Адолат» СДП ташаббуси билан бир неча йиллар давомида ўтказиб келинаётган «КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ» кўрик-танлови жамиятда ёш билимдонларни истеъдод эгаларини кашф қилишда хизмат қилиб келмоқда. Танловнинг туман босқичларидан ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар шаҳар босқичида сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги салоҳияти билан ўзаро беллашиб, билимларини синовдан ўтказдилар.

Тадбир аввалида Тошкент шаҳар кенгаши раиси Аманов Адилжон Каримович очиб бериб, кўрик танловнинг асосий мақсади тўғрисида иштирокчиларни таништириб ўтди.

Мазкур кўрик-танлов ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, «Адолат» СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг сайлов Кодекси, «Сиёсий партиялар тўғрисидаги»ги, «Таълим тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда «Адолат» СДП Устави ва Сайловолди дастурига оид билимлар доирасида ўтказилди.

Жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, «Адолат» СДП Устави ва Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг Конституцияси ва қонунларини кенг тарғиб қилиш кўрик-танловнинг вазифаси ҳисобланади.

Бу борада «Адолат» социал-демократик партияси ёшларни рағбатлантириб келмоқда, партиянинг аксарият лойиҳалари ёшларга бағишлангани ўзи бунинг амалий ифодасидир.

Танлов шартларини фаоллик билан бажарган билимдонимиз Тошкент Тўқимачилик енгил саноат лицей ўқувчиси Бахтиёрова Хумора Равшан қизи ғолиб деб топилиб танловнинг Республика босқичига йўлланма олди. Танлов иштирокчиларининг барчаси партия шаҳар Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+