Муаммо билан юзма-юз

03.02.2022 16:02:35

Халқ вакилларимиз доимий равишда ўз сайлов участкаларидаги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, муаммо ва камчиликларни ўрганиб, уларни ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатишмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Равшан Дастиров маҳаллалардаги ободонлаштириш ишларининг бориши, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни обод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Шунингдек, ички кўчаларнинг ҳолати билан танишилиб, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича  тегишли ташкилот вакилларига мурожаат этилиб, зарур ҳолларда сўровномалар юборилди.

Айни кунларда, Бинафша ва Х.Мақсудов кўчалари кесишмасидаги таъмирталаб ҳолатдаги серқатнов ички йўлларга маҳалла фуқаролари кўмагида шағал ётқизилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳокимлик ёрдамида ушбу жараёнга махсус техника воситалари жалб этилди.

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+