“Партия патронажи” аъзолар сафини кенгайишига хизмат қилмоқда

26.01.2022 11:01:12

Дунёда касблар кўп ва давлат, жамият ҳаётида бу касб эгаларининг ҳар бири ўз ўрнига эга. Лекин одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш, инсонларга соғлик, яхши кайфият, кўнгил хотиржамлигини бахш этадиган тиббиёт ходимлари заҳматли меҳнатини ҳеч бир касб билан қиёслаб бўлмайди.

2022-йил 25 январь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши  раиси Ф.Расулов партия патронажи лойиҳаси доирасида партиямиз аъзоларини кенгайтириш мақсадида  Сирдарё вилояти Асаб ва руҳий касалликлар шифохонасига ташриф буюрдилар ,учрашувда шифохонада ишлаётган бир гуруҳ ҳамширалар билан 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасини адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида белгиланган мақсадлар бўйича аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва тиббий хизматларни марказлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ва қулайлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларида тиббиёт кластерларини ташкил этиш, тиббиётнинг бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш каби тиббиёт соҳасини инсон қадри учун хизмат қилиши лозимлиги алоҳида қайд этилганлиги учрашув давомида тиббиёт ходимларига тушунтирилди, суҳбат жараёнида партияга шифохонанинг 7 нафар ҳамширасини Ўзбекистон “Адолат” СДП сафига қабул қилиб, партияга аъзолик билетлари топширилди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+