Сирдарёда божхона ходимлари байрам арафасида божхона фахрийлар билан учрашишди

27.01.2022 09:01:58

“26 январь –­ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни” ҳамда Давлат божхона қўмитаси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Сирдарё вилоятида божхона фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилди.

2022 йил 26 январь куни бошқарма раҳбарияти ва ходимлари тизимда садоқат билан хизмат қилган, бугунги кунда нафақа гаштини сураётган
божхона фахрийларининг хонадонларига ташриф буюришди.

Ташриф давомида, божхона фахрийларини “26 январь–Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни” ҳамда Давлат божхона қўмитаси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан самимий муборакбод этишиб, уларга байрам табрикномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Сирдарё вилоятида байрам шукуҳи давом этмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+