Сизнинг меҳнатингиз қонун ҳимоясида

07.12.2022 10:12:11

Янги Ўзбекистонда инсон омилига бўлган эътибор ортиб бормоқда. Бугун ҳар бир инсон ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш баробарида қонун ҳимоясида. Иш берувчи билан ишчи ўртасидаги муносабатлар меҳнат қонунчилиги асосида тартибга солинади.

Халқаро Меҳнат ташкилотининг «Иш жойларида тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида»ги конвенциясида ҳам юқоридагилар ўз ифодасини топган. Унга кўра ишловчиларга ноқонуний муносабатда бўлиш, қонунда кўзда тутилмаган ҳолатларда меҳнатга жалб этиш ва тазйиқ ўтказиш тақиқланади.

Куни кеча «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан ташкил этилган давра суҳбатида юқоридагилар хусусида сўз юритилди. Ҳуқуқшунос ва мутахассисларнинг амалдаги меҳнат қонунчилиги юзасидан маърузалари эшитилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Малохатхон Мусаева, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Ўзбекистонда хотин-қизларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик меҳнат муносабатларида ҳам ўз ифодасини топган. Бугун шундан келиб чиқиб ишловчи аёлларнинг ҳуқуқлари, уларга бериладиган имтиёзлар ва зўравонликка йўл қўймаслик тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтирилди. Маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари жамоатчилик орасида бу борада тарғибот ишларини олиб бормоқда. Мақсад ҳар қандай зўравонлик ва тазйиқнинг олдини олиш.

«Адолатчилар» давра суҳбатида олган билимлари асосида меҳнат жамоаларида тушунтириш ишларини олиб боришга киришди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+