Суд-ҳуқуқ тизимидаги  ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилади

28.02.2022 17:02:32

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Адолат” СДП фракцияси  депутатлари томонидан судлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда  ҳудудларда одил судловни таъминлаш борасида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш чоралари, яратилаётган қулайликлар, соҳани такомиллаштиришга қаратилган ишларини амалга оширилиши  юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Адолат” СДП фракцияси  депутатлари  И.Қудратов ва Н.Джанибековалар Сирдарё вилоятидаги бир нечта судларга ташриф буюриб, суд тизимидаги янгиликлар  билан      танишишди.

Биринчи ташриф  Сирдарё вилоят судидан бошланиб депутатларни Сирдарё вилояти судининг раиси   Аъзамжон Худойбердиев кутиб олиб, ҳозирда судлар томонидан  ҳудудларда суд органларига монеликсиз мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги, фуқароларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар, электрон тарзда мурожаат қилиш ва маълумотлар олиш имкониятлари яратилганлиги хусусан, фуқаролар учун кутиш заллари, масофадан туриб суд мажлисида иштирок этиш,суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли  MY.SUD.UZ  электрон суд хизматларини ташкил этилганлиги ҳақида маълумот бериб  ўтди.

 Тадбир давомида   Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида  бўлиб суд раиси У.Джумаев ҳамроҳлигида  суд биносида фуқаролар учун яратилган шароитлар депутатларга таништирилди,адвокатлар  хизматидан фойдаланиш масаласида, ҳуқуқ суд жараёнини онлайн кузатиш ва  одил судловни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани, айниқса сайёр суд жараёнларига телевидение ва журналистлар иштирок этаётганлиги суд раислари   томонидан маълумот берилди.

Олий Мажлис депутатлари томонидан яна  вилоят маъмурий суди судяси Абдухалим Ахмедов, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Бобошер Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Гавҳар Олимова, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Акмал Раҳимов, жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг раиси Жавлон Жабборовлар билан учрашилиб, жойларда суд тизимидаги ислоҳотлар  мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти

 ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги судялар томонидан алоҳида таъкидланди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби принциплар пойдевор қилиб қўйилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш  вазифаси алоҳида мақсадлар билан мустаҳкамланиб, келгусида суд тизимидаги  ислоҳотларга   замин яратилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

 Мазкур эзгу мақсадни рўёбга чиқаришда эса, судьялар зиммасига ўта муҳим вазифа – одил судловни Конституция ва қонунлардан ҳамда адолат тамойилидан оғишмай амалга ошириш юклатилади.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+