150 нафар аёл учун бепул зиёрат уюштирилди

11.03.2021 16:03:44

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши, шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши, “Маҳалла” хайрия – жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбегим” тантаналар саройида “Азиз ва муқаддассан аёл” шиори остида байрам дастурхони ва тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилиб, обрў-эътибор қозонгон, ўз маҳалласи равнақи ва ободлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган онахонларимиз, “Аёллар дафтар”га киритилган, кам таъминланган, оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, Чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг меҳнаткаш аёллари иштирок этишди.

Таниқли санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар кўнгилларга хушнудлик бағишлади. Шунингдек.  “Аёллар  дафтари”да рўйхатда турган, ёлғиз, кам таъминланган 150 нафар аёл учун бепул тарзда Зангиота зиёратгоҳига  саёҳат уюштирилди.  

 

         Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+