Адолат учун курашганлар калтакланмайди

26.11.2021 10:11:19

Яқинда ижтимоий тармоқларда Улуғнор туманида адолат тарафдори бўлган блогерни тумандаги давлат идораси масъул ходимлари томонидан калтакланганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Буни қандай баҳолаш мумкин?

Кейинги пайтларда Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев очиқ- ошкоралик, лоқайдлик, кўзбўямачилик, порахўрлик, қўшиб ёзиш каби салбий ҳолатларга барҳам бериш, Ватанимиз гуллаб яшнашига тўсиқ бўлаётганлар пойига болта уриш зарурлиги тўғрисида куйиниб гапираётган бўлишига қарамай, айрим, Президентимиз таьбири билан айтганда "Оёғи ердан узилган" раҳбарларнинг бундай хурмача қилиқларини савиясизлик, ўтган давр билан ҳамон ҳамнафас эканликларининг исботи эмасми? Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари жамиятимиздаги бундай қусурларга карши курашда Давлатимиз раҳбарига энг яқин кўмакчи эканлигини қайта-қайта таъкидлашларига, уларнинг ортида ўзлари турганликларини бот-бот эслатиб туришларига қарамасдан Улуғнор тумани электр тармоқлари идораси ходимлари томонидан блогер Фотимахон Жўраевага қилинган бундай зўравонликни оқлаб бўлмайди.

Тез кунларда тегишли ташкилотлар томонидан аниқлик киритилиб, тўғри ва холисона ҳуқуқий баҳо берилишига ишонамиз.

Мукаррам ҚОДИРОВА,

Ўзбектстон “Адолат” СДП Улуғнор тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+