Аёл бахтиёр яшаса, оила мустаҳкам  бўлади

15.03.2021 20:03:17

Жамиятда аёлларимизнинг нуфузини янада ошириш, уларни  моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб бориляпти. Бу ўринда айтиш жоизки, бу ислоҳотларнинг самарадорлиги сизу бизга боғлиқдир. Зеро, ҳар бир  инсон имкон қадар  атрофидагиларга хоҳ моддий, хоҳ маънавий бўлсин ёрдам кўрсата олса, аёларимиз бахту иқболи учун ҳисса қўшган бўлади. Мен ҳам халқ депутати Фарғона туман Кенгашининг  депутати,  психолог, оддий бир аёл сифатида аёлларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини ошириш, уларнинг мушкулотини енгиллаштириш, дардига малҳам бўлишга ҳаракат қиламан.      

Партиямизнинг “Кўмакка муҳтож аёлларга менинг ҳиссам” лойиҳаси доирасида  мунтазам  тадбирлар ташкил этиб келамиз. Тумандаги “Сойбуйи” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи,  оила қуриш остонасида турган ёшлар  ва уларнинг ота-оналари иштирокида "Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал", “Никоҳ-муқаддас”, “Оила мустаҳкам қўрғон бўлмоғи лозим” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказиб келинади. Унда Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари, маҳалла отинойиси, диний масалалар бўйича имом хатиблар  иштирок этиб, оилани мустаҳкамлигини асраш ва ўзаро тотувлик, эр-хотин муносабатларида бир-бирини тушунишнинг аҳамияти, оиладаги мажбуриятларни биргаликда адо этишга қаратилган маслаҳат ва зарур тушунчалар бериб келиняпти.

Куни кеча Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги "Чашма" дам олиш масканида эса Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мақсаджон Саткинов билан биргаликда "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар ҳамда кекса ёшдаги эҳтиёжманд оилалар вакиллари бепул саломатликларини тиклашлари учун кўмак берилди. Улар учун баҳорий байрам тадбири ташкил этилганида қувончини кўриб, биз ҳам беҳад севиндик.

Ҳар бир аёлнинг, қизларимизнинг бахтиёр табассуми, қувончи   кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади.   Зотан,  аёл бахтли бўлса, оила бутун  ва мустаҳкам бўлади.

 Озодахон ДАДАЖОНОВА,

 Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+