Аёл гўзаллик ва нафосат тимсоли

07.03.2022 14:03:07

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аслида оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу-барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар, мунис оналаримиз, опа-сингилларимиздир.
Ҳар йили баҳорнинг илк ҳафтасида юртимиз бўйлаб 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантаналари ўтказилади.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши аёл ходималарига 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов партияда фаолият юритувчи хотин-қизларни байрам билан қизғин табриклар экан, аёл зотини эъзозлаш эл-юртимиз учун азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Бунинг тасдиғини тарихимизда, ҳаётимизда кўплаб мисолларда яққол кўриш мумкин. Айниқса, мустақиллик йилларида юртимиз хотин-қизларининг жамиятимиз ҳаётида тутган юксак ўрин ва мавқеъининг янада ортганлиги, уларнинг барча ислоҳотларда фаол иштирок этишлари бизни ҳар лаҳзада қувонтиради, аёл бу – борлиқ кўзгусидир, шу боис бўлса керак, аёлни авайлаб-асраган юртнинг келажаги порлоқ бўлади, - дейди М.Ҳамидов.
Тадбир давомида партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Р.Сувонов ҳам сўзга чиқиб барча йиғилган аёлларни байрам билан самимий табриклади. Давлатимиз раҳбари хотин-қизлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлашда янги тизимни бошлаб аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва ёндашувларни қайта кўриб чиқиш борасида вазифаларни белгилади. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича фармонни имзолади. Бу яна бир карра аёлларга кўрсатилаётган эътиборнинг юксак намунасидир, дейди Р.Сувонов.
Тадбир якунида партия вилоят Кенгаши М.Ҳамидов томонидан бир гуруҳ фаол “адолатчи” аёллар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.


“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+