“Аёллар дафтари”: муаммо, ечим, натижа

26.03.2021 11:03:26

“Адолат” СДП Тошкент вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  “Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизларни қисқа ўқув курсларида ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тошкент  вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, вилоят реабилитация маркази ҳамкорлигида вилоятининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Ангрен шаҳри,  Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Бўстонлиқ туманларида ана шундай тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тарғибот тадбирларида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, учрашувлар чоғида аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган ва бугунги кунда тазйиқ, зўравонликка учраган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида соҳа ходимлари билан биргаликда хонадонларга ташриф борилиб,  2 та низоли оила яраштирилди ва 1 нафар аёлга ҳимоя ордери олиб берилди, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган  учрашувда асосий масала – “Аёллар дафтарига” киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг  бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, кредит ажратишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”  раиси А.Акромова. – 

Тадбирда бу соҳадаги ишларни тизимли ташкил қилиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+