“Аёллар қаноти” ташаббуси билан боғчада спорт мусобақаси ташкил этилди

19.05.2021 21:05:45

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусни туманда амалга оширишда  партиянинг Ангор туман "Аёллар қаноти" Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида бошланғич таълим тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад, келажагимиз бўлган ёш авлоднинг спортга қизиқувчанглигини ошириш, болалар спорт турлари, уларнинг тартиб-қоидалари ҳақида кенг тушунчалар олиб, маълумотларга эга бўлиши, шунингдек, спортнинг югуриш, арқон тортиш, узунликка сакраш, шахмат-шашка бўйича билимлардан хабардор бўлишига қаратилиб, мусобақа давомида муассасадаги 5-6 ёшли боғча тарбияланувчилари иштирокида кичкина спорт ғолиблари аниқланди.

Моҳира Маҳмудова, 5-сонли МТТ жисмоний тарбия йўриқчиси, партия Ангор туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли:

-Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш одам организмини ҳар томонлама жисмонан ривожлантиради, мустаҳкамлайди, соғломлаштиришга ёрдам беради. Шуғулланувчиларнинг ёши, жинси ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўғри уюштирилган жисмоний тарбия машғулотлари юқори самара беради. Шу мақсадда жисмоний тарбиянинг нақадар инсонга фойдаси кўплигини болажонлар онгига сингдириш учун мазкур спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбир болажонларни беҳад қувонтириб, уларнинг ота-оналари ва тарбиячилар томонидан қўллаб-қувватланди. Келгусида бу каби мусобақаларни мунтазам ташкил этиб боришни мақсад қилдик.

Мусобақа якунида, ғолиблар ва фаол қатнашган боғча тарбияланувчиларига партиянинг фахрий ёрлиқлари билан совғалар топширилди.

 Наргиза ОРЗИҚУЛОВА,

Ангор туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+