Аёлларга эҳтиром кўрсатилди

04.03.2022 12:03:56

Юртимиз аёлларини ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий кўмак бериш давлатимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Шундан келиб чиқиб, фасллар келинчаги бўлмиш баҳорнинг илк кунларида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда депутат Сухроб Саифназаров ташаббуси билан, Мирзо Улуғбек туманидаги ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар ҳамда жамиятимиз фахри бўлган хотин қизлар учун тумандаги “Султан Сулаейман” ресторанида  байрам дастурхони безатилиб, маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, депутатлар, фаол хотин-қизлар иштирок этди. Дастлаб тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Сухроб Саифназаров йиғилганларни 8-март байрами билан қутлади, юртимиз равнақига ҳисса қўшишда ҳамиша фаол бўлишларига тилак билдирди.

Шунингдек, туман миқёсида олиб бораётган эзгу фаолиятлари билан кўзга кўринган, ижодкор, иқтидорли хотин-қизлар саҳнага чиқиб ўзларининг самимий дил сўзларини баён этди. Кўнгилни яйратувчи шеърлар айтилди.

Тадбир сўнгида аёлларга байрам совғалари топширилди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+