Аёлнинг ҳуқуқий манфаатларига қаратилган учрашув

25.03.2021 19:03:42

Ўзбекистон «Адолат» СДП Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан жамиятдаги оғир аҳволга тушиб қолган, қонуний ҳимояга муҳтож аёлларни аниқлаш ва улар билан фуқаробай ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Мўйноқ туманидаги 31-сонли қишлоқ оилавий поликлиникада партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда партия “Аёллар қаноти”нинг туман Кенгаши фаоллари, партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаши депутатлари, тиббиёт соҳаси ходимлари ва маҳаллий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ушбу тадбир аёлларга нисбатан ижтимоий ҳамда хусусий ҳаётда зўравонликка барҳам бериш, уларнинг ҳуқуқларини ва эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Учрашувда аёлларга нисбатан бўладиган жисмоний, жинсий ва психологик зўрликка қарши курашишда асосан уларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамловчи аниқ механизмни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди.

Учрашув фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

 

Альбина ИНИЯТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Мўйноқ тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+