“Ажримгa қaрши курaшиш ойлиги»

23.02.2022 16:02:19

Фарғона политехника институтида «Биз оилавий ажримларга қаршимиз!» шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда “Aдолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши "Aёллар қаноти» раиси Ш.Ғаниева, Aёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Фарғона вилояти ҳудудий маркази директори У.Марасулова, Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Б.Aхмадалиев, маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор М.Ботиров, ректорнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Ҳакимова ҳамда Механика-машинасозлик факультетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Г.Aлимжонова ҳамда талаба-ёшлар ва ОAВ вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда оила муқаддаслиги, унинг аҳамияти, оилани асраш ва мустаҳкамлаш, эрта ажримларни олдини олиш каби қатор масалалар юзасидан муҳокама ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сўзга чиққанлар ушбу тадбир 2019 йил 02 сентябрда қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5116-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрьдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 625-сон Қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Фарғона вилоятида февраль ойи “Aжримга қарши курашиш ойлиги» деб белгиланганлиги ушбу йўналишдаги ҳамкорлик ишларини янада жонлантиришга хизмат қилади.

Бунёд Aхмадалиев,

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+