“Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси – Когон шаҳрида

27.03.2021 14:03:51

Меҳр-саховат ўзбек халқининг азалий қадриятларидан бири. Бугунги кунда имконияти чекланган оилаларга ёрдам қўлини чўзиб ўзининг саховатпешалигини кўрсатиб келаётган тадбиркорларимиз қаторида халқ ноиблари бўлмиш депутатларимиз ҳам ўзи сайланган округ фуқароларининг ҳолидан хабар олиб уларга моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Мана шундай фаол депутатларимиздан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП  Бухоро вилоятининг Когон шаҳар кенгаши депутати Нодира Мўминова  ўзи сайланган “Навбаҳор” округидаги 10 нафар ногиронлиги бор, имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Бугун “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” тамойили асосида депутатларимиз мана шундай хайрли ишларни фаоллик билан олиб бормоқдалар. Демак, бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи бўла олса, кемтик қалбларга меҳр улашилади, ҳаётга нисбатан шижоат ортади, эътибордан мамнунлик туяди.

Зарнигор ТОШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти

Когон Шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+