Боғзор   маҳалласи яшил маконга айланади

01.12.2021 09:12:41

Боғот туманида "Долзарб 40 кунлик"  лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари кўтаринки  руҳда ўтказилмоқда. Акцияда боғотлик депутатларимиз, партиядошларимиз пешқадамликни қўлдан беришмаяпди.

    Тумани Кенгаши депутати Қадамбой Хўжақов бошчилигида  "Боғзор"  маҳалласида кўчат экиш, ободонлаштириш ишлари,  йўл четидаги дарахтларга шакл бериш  ишлари қизғин паллага кирган.

  Ўлкамизга қиш фасли кириб келди, қишнинг совуқ кунлари келишидан олдин, маҳалламизга об-ҳавонинг илиқлигидан фойдаланиб, бор куч-имкониятимизни кўчат экиш ишларига сафарбар этганмиз, - дейди Қадамбой Хўжақов. – Қувонарлиси, маҳалламизнинг ёшу кексалари ҳамжихатликда бу хайрли ишда фаол бўлишмоқда. Ўйин-кулгу, нуронийларнинг сермазмун маслаҳатлари билан кўчат экиш маросими  байрамга айланган.  

    Бир сўз билан айтганда, маҳаллани яшил майдонга айлатиришни мақсад қилган депутатимизнинг  бу каби саъй харакатлари, юртимиз ободлигига муносиб ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

    Маҳаллада акция давом этмоқда.

                                                                                                                    Саодат МАШАРИПОВА,

                                                                                                                                       “Адолат” СДП

                                                                                                  Боғот туман “Аёллар” қаноти раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+