Депутат хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

27.04.2021 10:04:38

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус тумани Кенгаши маҳаллий Кенгаши депутатларини жалб қилган ҳолда партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Нукус туманидаги “Тақиркўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган аёл-қизлар билан учрашув ташкил қилди.

“Аёллар дафтари”даги фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқот чоғида асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилалардан турли масалаларда мурожаатлар бўлди. Аксарияти кундалик турмуш тарзи билан боғлиқ. Кимдир ишга жойлашиш, кимдир имтиёзли уй-жой олиш, кредит олиш ва моддий ёрдамлар олиш каби мурожаатлар бўлди.

Масалан, Нукус тумани “Тақиркўл” МФЙ ҳудудидаги «Каллыжағыс» овулида истиқомат қилувчи Э.Даулетбаева ёлғиз она ўзи уч нафар фарзандини вояга етказаётганлигини айтиб, амалий ёрдам сўради.

Шу каби мурожаатлар бўйича депутат  ўз ваколати доирасида уларга тегишли тавсиялар, таклифлар беришди. Аксарият муаммолар ўша ернинг ўзида ҳал этилиб, ижобий ечим топди. Учрашув давомида депутат С.Калниязова томонидан ижтимоий химояга муҳтожлиги зарур бўлган аёлларга моддий ёрдамлар ҳам берилди.

 

 

Адилбек АЖИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+