Эркни эркалаб куйлаган шоир

29.04.2021 14:04:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўшкўпир туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, халқ кутубхонаси ҳамкорлигида ўзбек шеъриятига ўзининг содда тили, самимий шеърлари, халққа яқин кўнгли билан кириб келган шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллигига бағишлаб Қўшкўпир тумани Маданият бўлимида “Эркни эркалаб куйлаган шоир”  мавзусида  ижодий кеча  ташкил этилди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари, фахрийлари ҳамда туманда фаолият олиб бораётган  она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда  ўқувчи ва ёшлар  иштирок этишди.

Ижодий кечада шоирнинг босиб ўтган ижод йўли, бир-бирини такрорламас гўзал шеърияти, содда сатрлари алоҳида тилга олинди. Шунингдек, тадбир давомида устозлар унинг ижодидан ўрин олган шеърларидан намуналар  ўқидилар, қўшиққа айланган шеърларини ижро қилдилар. Айниқса,  махсус тайёрланган саҳна кўриниш барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида фаол устоз ва ёшларга партиянинг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома  ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

 

                                                                                                                   Руҳия ИСМОИЛОВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                            Қўшкўпир туман Кенгаши  раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+