Гендер тенглиги устувор масала

22.02.2021 18:02:27

Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттириш таклифини илгари сурди.

Гендер сиёсатида ишбилармонлик борасида олиб борилаётган ишларда аёлларнинг ролини тубдан ошириш ва бу орқали уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини янада кенгаштириш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шу йил Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказиш ташаббуси жамоатчилик томонидан алоҳида маъқулланди.

Бу бежиз эмас. Чунки, президентимизнинг олиб бораётган сиёсатида “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”лар юритилиши ғоялари айнан хотин-қизларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга йўналтирилган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизлар фаоллигини янада ошириш, уларнинг қонуний манфаатларини бутун чоралар билан ҳимоялаш, давлат бошқаруви ва сиёсатида аёллар иштирокини кучайтириш устувор масалалардан бирига айланган.

Бир сўз билан айтганда, аёлга эътибор, уларнинг муаммо ва мушкулларини осон қилиш сиёсати президентимиз олиб бораётган сиёсатининг узвий ва ажралмас бўлагига айланган.

Бўлиб ўтган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида ҳам бу ўз аксини топди.   

 

Гулнисо САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бўлим мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+