Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарур!

12.01.2022 09:01:30

«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппаратининг Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси томонидан “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги онлайн конференция ўтказилди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда ҳудудий, маҳаллий Кенгашлар ходимлари, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши раислари, Ёшлар парламенти аъзолари, партиянинг фаол хотин-қизлари ҳамда ОАВлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов очиб берди ҳамда партия дастур ва лойҳаларида хотин-қизларини қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан белгиланган устувор йуналишларга тухталиб ўтди. Шунингдек, партия аъзоларининг 45% ни ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатларнинг 55% ни хотин-қизлари ташкил этиши ва ҳозирги кунда хотин-қизларнинг нафақат ижтимоий-сиёсий жараёнларда, балки партия хаётида ҳам фаол иштироки тўғрисида алоҳида таъкидлади.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулрух Агзамова ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази директори Муқаддам Расуловалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида 2019 йил сентябрь ойида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилинганлиги ва Республика буйича “Ҳимоя ордери” амалиёти жорий этилганлиги ва статистик маълумотлар юзасидан ўз фикир ва таклифларини билдирдилар. Маърузачилар томонидан танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган онлайн конференцияда оилавий низоларни бартараф этиш жараёнларида амалга оширилиши лозим бўлган бирқанча йуналишлар борасида янада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш шарт эканлиги таъкидланди.

Конференция давомида камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳар бир ҳудуд ва йўналиш бўйича алоҳида ёндашув зарурлиги таъкидланган ҳолда, ташкилотчилар томонидан келишилган ўзаро меморандум имзоланди. Тадбир сўнгида оила ва жамият тушинчасининг яратувчиси ва фаол иштирокчиси сифатида хотин-қизлармиз юксак эътироф этилиб, шу билан бирга барчамиз учун улкан масъулият юклади.

 

Улбосын СЕЙТЖАНОВА,

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси,

Ҳалқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+