Конституцион ислоҳотларда хотин-қизлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш

27.06.2022 12:06:10

Олмазор туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Бош Қомусимизда аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва бу борада берилаётган таклиф ва мулоҳазаларни кенг жамоатчилик назорати остида муҳокама мавзусига бағишланган «Конституцион ислоҳотларда хотин-қизлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш» номли конференция бўлиб ўтди.

Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса хотин-қизлар ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини янада мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси лойиҳасига таклифлар олиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда, Олмазор туман ҳокими ва ҳокимлик ходимлари, тумандаги барча фаол аёллар «Адолат» СДП Марказий аппарати фаоллари, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари, жамоатчилик фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+