Миллий либослар кўргазмаси ўтказилди

11.03.2021 15:03:38

Тошкент педиатрия тиббиёт институти талаба-қизлари ўртасида “Биз оммавий маданиятга қаршимиз” мавзусида Миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Б.Даминов, “Адолат” СДП Юнусобод тумани Кенгаши раиси А.Носиров, Юнусобод туман хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Ш.Ибрагимова, ТПТИ хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Д.Уста-Азизова ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Миллий кўргазма талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга, урф-одатларга содиқлик руҳида тарбиялаш ҳамда   талаба-қизларни миллий либослар кийишга тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда фаол иштирок этган талаба-қизларга “Адолат” СДП Юнусобод туман Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

Абдулазиз НОСИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Юнусобод туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+