Сафдошимиз туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди

30.04.2021 18:04:40

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Пискент туман Кенгаши раиси  Сурайё  Азимова Пискент туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Сурайё  Азимова 1970 йил 5 февралда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат  Педагогика университетини  тамомлаган. 2020 йилда партия Сиёсий Кенгаши томонидан самарали хизматлари учун партиянинг “25 йиллик эсдалик нишони” соҳиби бўлган.  

“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Сурайё Азимованинг янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда келгуси меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилайди!

 

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+