Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда партиянинг ўрни

30.03.2022 15:03:48

Ҳар қандай ривожланган давлат ва жамиятда хотин-қизларнинг манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этадиган масаладир.

Сабаби, юрт тараққиётига дахлдор барча ислоҳотлар ва уларни амалга ошириш жараёни авваламбор, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз тарбиясига масъул бўлган оналаримизга, аёлларимизга бевосита боғлиқдир.

Шу боисдан мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ, юртимизда хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг манфаатлари, орзу умидлари давлат сиёсати даражасида бўлиб келган.

Қувонарлиси, сўнги йилларда Президентимизнинг ташаббуслари билан хотин-қизларимизнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллик даражаси, қолаверса, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифалари изчил белгиланиб, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишларнинг кўлами ортиб, бу жабҳада янги босқичга кўтарилмоқда.

Аёлни эъзозлаш – шарқона маданиятимиз ва миллий қадриятларимизнинг энг эътирофга сазовор жиҳатларидан бири саналади. Мазкур бебаҳо анъана қадим-қадимдан миллий давлатчилигимиз ва жамиятимизнинг ривожига сезиларли таъсир ўтказган муҳим омиллардандир.

Айнан шунинг учун ҳам аёл - қизлар масалалари мамлакатимизда мунтазам, давлат аҳамияти даражасида бўлиб келган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қолаверса, Давлат раҳбари иштирокида 1 март санасидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишини айни даврда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларга таҳлиллий назар ташлаб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олишга имконият яратди десак, муболаға бўлмайди.

Ушбу муҳим фармон ҳамда Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишда кўтарилган устувор ташаббусларнининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга мақсадида жорий йилнинг 30 март куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг мажлислар залида конференция ташкил этилди.

Конференциянинг гибрид шаклида (ҳам онлайн ҳам офлайн) ташкил этилгани жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, тизимдаги Марказий аппарат ҳамда ҳудудий Кенгашлар ходимлари, “Аёллар қаноти” Кенгаши раислари, Давлат мукофотига сазовор бўлган хотин-қизлар, ОАВ вакиллари ва Республикамизнинг турли ҳудудларидан кўплаб фаол фаол хотин-қизлар иштирокини таъминлаб берди.

Конференцияда иштирокчилар томонидан бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, қолаверса аёл-қизларимизнинг соғлиғини сақлаш ва уларни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътирофга сазовор бўлиши билан бир қаторда партия томонидан илгари сурилган аксарият ғоя ва таклифлар билан ҳамоҳанглик касб этиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.



"Адолат" СДП 

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+