Азиз ватандошим! Бемор болажонларни ҳаётга қайтариш йўлида биз билан бирга бўлинг. Келинг қўл беринг!!!

26.05.2022 09:05:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Республикамиз бўйлаб, 1 июнь “Халқаро болалар куни” –  муносабати билан донорлик хайрия акцияси ташкил этилмоқда.

Акция Республика қон қўйиш марказининг ҳудудий бўлимларида ҳамда мобиль автобусларда сайёр бригадалар орқали аҳолини гавжум жойларига бориб ўтказилади. 

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган мазкур  донорлик акциямизга барча юртдошларимизни таклиф этамиз!

Келинг сафимизга қўшилинг! Зотан, савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак...

Батафсил маълумот учун: +998911627717

 “Адолат” СДП

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+