Барча юртдошларимизни донорлик акциясига таклиф этамиз

04.06.2020 15:06:04

Карантин вақтида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларга, айниқса болажонлар учун донорлик қони зарур. Шу муносабат билан "Адолат" СДП ташаббуси билан "Бор меҳримиз сенга болажон" донорлик хайрия акцияси ташкил этилмоқда. Барча кўнгиллиларни мазкур савобли ишга  таклиф этамиз.

Акция 4-10 июнь кунлари соат 8.00 дан – 15.00 гача Республика қон қуйиш марказида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 138 –уй (Қон қуйиш маркази биноси, Хосилот меҳмонхонаси қаршисида)

Ушбу акция бир вақтнинг ўзида ҳудудларда ҳам ташкил этилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ўтказилади.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

 

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

  1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
  2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
  3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
  4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
  5. Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
  • Қўшимча маълумот учун:
  • www.adolat.uz
  • +99871 288 46 54 (107,116)
  • +99894 606 79 01
  • +99899 800 98 85
  • adolat_info@mail.ru
  • fb.com/sdpu.adolat/
  • t.me/adolat_uz/
  • instagram.com/adolat_sdp/
  • twittercom/AdolatSDP

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+