Бора меҳримиз – сенга болажон!

03.06.2022 20:06:43

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан 31 май ва 1 июнь кунлари «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида республика бўйлаб беғараз донорлик акциясини ташкил этди.

Байрам муносабати билан партиянинг «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида ўтказилган ушбу беғараз донорлик акциясидан кўзланган асосий мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Шундай хайрли ва савобли ишга бел боғлаган «Адолат» социал-демократик партияси 2018 йилдан буён «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида ҳар йили икки марта хайрия акцияларини ўтказишни анъанага айлантирган.

Ушбу шиор остидаги беғараз донорлик акцияси юзлаб инсонлар бир мақсад йўлида бирлашиб, қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган ҳолда, ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Эрта тонгдан бошланган мазкур акцияда партиянинг барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди.

Бу ўтказилган беғараз донорлик акциясига ташриф буюрган ҳар бир иштирокчининг кўнглида мурғак болажонларимиз ҳеч қачон касал бўлишмасин, кўзлари ёшланмасин, умрлари узоқ бўлсин, Ватанимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб вояга етишсин, деган эзгу туйғу жўш урди.

Ушбу акция кўнгиллиларни бирлаштириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини ўзида акс эттирган ҳолда, болажонлар учун чин маънодаги ғамхўрлик белгиси бўлди.

Ушбу беғараз донорлик акцияси якунида фаоллик кўрсатган турли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кўнгилли бир қатор фаол ёшлар партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган ташаккурномалар билан тақдирланди.

Кечгача давом этган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акциясида кўплаб саховатпеша инсонлар фаол қатнашди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+