Хасталар ғамини ейлик, ғамхўр бўлайлик!

04.06.2022 09:06:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши  аъзолари партиянинг “Бор меҳримиз сенга болажон”  акцияси доирасида уюштирилаётган барча хайрли ва савобли ишларда  ҳамиша фаол қатнашиб келишаяпти. Хаста болажонлар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларга совға саломлар улашиб, шодликларига шодлик қўшишга муваффақ бўлаяптилар.

Бугун ҳам эрта тонгданоқ ўнлаб партиямиз фидоийлари  ўз қонларини топшириш учун вилоят қон қуйиш марказига ташриф буюрдилар. Навбат билан қон топшириб, хаста дилларнинг дуосини олдилар. Вилоят ички ишлар бошқармаси, Адлия бошқармаси, Миллий гвардия, Вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси, Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш вилоят бошқармаси, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳодимлари ўз инсонийлик бурчларини адо этиш учун тўпландилар.

-Бундай олийҳиммат партиядошларимиз сарасига вилоят депутати Руиддин Раупов,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Нодир  Исомов, Ҳумоюн Рўзиев ва бошқаларни киритиш мумкин,-деди партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабова.-Чунки улар чексиз меҳри, сахий қалби билан саховатнинг эшигини очганлардан. Бундан ташқари, улар ҳар доим ўз ёрдамлари билан хаста болажонлар ҳузурида бўлишни канда қилишмайди.

Дарвоқе, вилоят қон қуйиш марказида бугун тумонат адолатчилар, хайрихохлар тўпланган.Улар навбатма-навбат хаста болажонларга инсонийлик ёрдамини кўрсатишга ошиқишаяпти. Ўз навбатида биз ҳам уларнинг  бу савобли ишларида омад, ўзларига сиҳат-саломатлик тилаймиз.

                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят  Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+