БПТ имконияти чекланганларга қандай ёрдам бермоқчи?

07.09.2020 17:09:45

Аёлларимизнинг жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш  бугун ҳар кунгидан-да зарур дея оламиз. Чунки,  эртамиз эгаларига  берилаётган эътибор, уларни ҳар жиҳатдан соғлом ва руҳан тетик бўлиб вояга етишларида  оналаримизнинг уларга берган таълим-тарбияси  ниҳоятда муҳим. Онанинг  билимли, ўқимишли, сиёсий жараёнлардан хабардорлиги эса оилавий муҳитга, фарзандлар тарбиясига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Йигирма йилдан зиёд ички ишлар тизимида фаолият юритдим. Ҳозир нафақадаман. Лекин ишчанлик руҳи мени доимо ҳаракатда бўлишга ундайди. Аёлларимиз, хотин-қизларимизга зарур бўлган маслаҳатларим билан кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлашни истайман. Қолаверса, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган аёллар масалалари бўйича тағибот тадбирларида фаол иштирок этиб келаман.

Яқинда ўзим ҳам партия Фарғона шаҳар Кенгашининг “Аёллар қаноти” раиси  сифатида иш бошладим. Фаолиятимнинг илк кунида партиянинг  Фарғона шаҳар Кенгаши билан биргаликда бошланғич партия ташкилотларидан бири “Ибратли бекам” ўқув марказида тадбир ўтказдик. Албатта ҳунарманд, оқила аёлларимиз кўмагига муҳтож хотин-қизларимиз кўплаб топилади. Тадбирда имконияти чекланганларни бепул ўқитишни йўлга қўйиш, ҳунар ўрганишга жалб қилиш масалалари марказ ходимлари билан муҳокама этилди ва улар  билан биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдик.

Ҳар бир  ҳаракатнинг замирида аввало яхши ният ётади.  Янги бошланган фаолиятимда албатта, кўплаб қизларимиз ва аёлларимизга ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўмаклашамиз. 

  Маликахон ТОШТЕМИРОВА,

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона

шаҳар Кенгашининг Аёллар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+