БПТ жамоалари футболда

13.04.2021 17:04:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро туман кенгаши ташаббуси билан  партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси долирасида туман жамоалари ҳамда партиянинг бошланғич ташкилоти жамоалари ўртасида футбол мусобоқаси ташкил этилди. Мусобоқада “Галаосиё” “Юринбола”, “Маданият” ҳамда партиянинг “Саховат” бошланғич партия жамоалари ўзаро куч синашдилар. Майдонга тушган ҳар бир жамоа вакили энг аввало ўз соғлиғи учун зарурий энергияни олиш билан бирга жамоалар ўртасида дўстона муносабатни ҳам шакиллантирдилар.  “Саховат” жамоаси таркибида тўп сурган ёшлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний чиниқиш йигит киши учун қанчалар зарур эканлигини ва ҳаётий фаолият давомида ушбу спорт тури инсон саломатлигига хизмат қилишини яна бир карра чуқур ҳис қилдилар. Шижоат албатта, ғалабага етаклайди деганларидек, энг ёш жамоа ҳисобланган “Саховат” жамоаси икки кун давом этган мусобоқанинг мутлоқ  ғолиблига айландилар. Саломатлик йўлида бирлашаётган партиямизнинг ёшлари сафи кун сайин кенгайиб бормоқда.

Миржон ҒАФУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+