БПТнинг фаол аъзолари рағбатлантирилди

07.10.2020 16:10:35

Рағбат-юксалиш гарови. Бу ибора партия фаолиятида дастуриламал вазифаси сифатида амалда бажарилиб  келинаётгани  партиямизнинг нуфузи кундан-кунга ошиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда. 

Хусусан,  партиянинг Шовот туман Кенгаши ташаббуси билан "UZTEX GROUP" МСHJ Шовот филиалида  “Партиямизнинг фаол аъзолари эътиборимизда” деб номланган давра суҳбати ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Тадбир даставвалида партиянинг Шовот туман Кенгаши раиси, “Ёшлар парламенти” аъзоси Меҳриноз Абдиязова сўзга чиқиб, партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг омма орасида тарғиб  қилиб, ҳаётга тадбиқ  этишда партия фаолларининг айниқса, "UZTEX GROUP" МСHJ QK Шовот филиалидаги бошланғич партия ташкилоти  аъзоларининг  муносиб ҳиссаларини  ва  ҳар қандай эъзозу  эҳтиромга лойиқ  эканларини мамнуният билан гапирди.

Умрбек Абдуллаев, "UZTEX GROUP" МСHJ QK Шовот филиали раҳбари:

-“Адолат” СДПга бўлган меҳрим бўлакча. Партия томонидан олиб борилаётган салмоқли ишлар доим диққатимни тортиб келган. Айниқса, туман Кенгаши раиси М.Абдиязованинг жонкуярлиги, ўз вазифасига бўлган масъулияти, корхонамизга тез-тез келиб партиядошларини  ҳолидан хабар олиб, уларни  доим  рағбатлантириб келаётгани  партия тизимидаги тартиб-интизомни намоён этиши билан бир қаторда мени шу партияга аъзо бўлишимга ундади. Бугун аъзолик билетига эга бўлишим билан бирга  партиянинг ташаккурномасига ҳам сазовор бўлдим. Партиянинг  Шовот туман Кенгашини  ривожлантириш учун  амалий ёрдам беришга  аҳд қилдим. Эътибордан миннатдорман.

Савол-жавоб, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида бир гуруҳ партия фаоллари туман Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                             Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                            Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+