“Партия патронажи”: 20 нафар аъзодан иборат БПТ ташкил этилди

19.03.2021 14:03:36

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар 2-сонли руҳий касалликлари шифохонасида Зилола Султонова, Шаҳноза Абдураҳмонова, Муножат Мамажонова, Марҳабо Шокирова, Дилафруз Тоҳирова сингари шифокор-ҳамширалар меҳнат қилиб келмоқда. Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўқон шаҳар Кенгаши раиси А.Аҳмаджонов мазкур шифохонада бўлиб,   саломатлик посбонларини Наврўз умумхалқ айёми билан самимий муборакбод этди. Уларнинг хоҳиш-истакларига асосан “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида аъзолик билетларини ўз эгаларига  топширди. Шунингдек, шифохонада 20 нафар аъзодан иборат янгидан БПТ ташкил этилиб, шифокор Умидхўжа Қаюмов ташкилот раиси этиб сайланди.

    Ўзбекистон "Адолат" СДП Қува туман Кенгаши раиси Ш.Мамажонова ҳам  мазкур лойиҳа доирасида туман 80-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси бош шифокори Раҳматжон Қосимовга партия аъзолик билетини топширди.  Поликлиникадаги партия аъзолари билан давра суҳбати ўтказилиб, давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмаклашишга қаратилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳусусида сўз юритилди. Гулистон қишлоқ врачлик пункти  катта ҳамшираси Абдурахмонова Нафисахон ҳам партия сафига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+