Қўқонда янги БПТ: МТТнинг 50 нафар аъзолари партия сафига қўшилди

21.06.2021 18:06:40

 

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азизхон Аҳмаджонов шаҳардаги 14-МТТдаги болалар учун яратилган шароитлар билан танишди ва муассаса ишчи ходимлари ва тарбияланувчилари учун сиёсий ўқув ташкил этди. Сиёсий ўқув сўнгида "Партия патронажи" лойиҳаси доирасида мазкур боғчанинг 50 нафар ишчи ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди. Уларга Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг сайловолди дастури, низоми, лойиҳалари ҳақида атрофлича маълумот берилди ва янги БПТ тузилди. Бошланғич партия ташкилоти ҳудуддаги "Мустақиллик"  МФЙга бириктирилди.

 Шунингдек,  мазкур лойиҳа доирасида  Қўқон давлат педагогика институтининг миллий ғоя, геосиёсат асослари фани ўқитувчиси Элёржон  Ориповга ҳам аъзолик билети топширилди. Э.Орипов ҳозирда ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича "Анъанавий ва замонавий қадриятлар диалектикаси"  мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун диссертация ишини олиб бормоқда.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+