“Спутник авто сервис” МЧЖда янги БПТ

15.07.2019 15:07:12

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” бош ғояси партиямизнинг вазифалари ва фаолиятини тўла ўзида намоён этади десак, муболаға бўлмайди. Сир эмаски, партиямиз доимий равишда ўз электоратини ўйлантирган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўришга диққат-эътиборини қаратиб келади.

Навоий вилоят Кенгаши ҳам ўз фаолиятини давр талабига асосан амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг 30200 нафардан ортиқ аъзоси мавжуд бўлиб, улар 576 та БПТларда бирлашган.

Шу кунларда партиямиз сафига қўшилиш, ғоя ва дастурларимизни қўллаб-қувватлаб, келгуси фаолияти давомида сафимизда бўлиш истаги билан мурожаат қилаётганлар сони кескин ортганлиги барчамизни қувонтирмоқда. Яқинда вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Спутник авто сервис” МЧЖда янги БПТ ташкил этилганлиги фикримиз исботидир. МЧЖда фаолият олиб бораётган саломатлик поспонларидан 142 нафари партиянинг устав ва дастурлари билан танишиб, қўллаб-қувватлашди. Уларнинг сиёсий саводхонлигини янада шакллантирилди.

Рустам Хайитов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси:

 Сайловолди дастуримизда давлат ва жамиятнинг асосий эътибори қаратилиши лозим бўлган аниқ йўналишлар белгилаб берилган, жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш лозимлиги борасидаги ғоялар кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланмоқда. Шундай экан фарзандларимизга эрта ёшдан бундай шароитларни ярати давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бўлиши лозим”.

Махлиё Шамсиева,“Спутник авто сервис” МЧЖ ҳисобчиси:

— Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, маънавият ва маърифат қарор топган фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ўз ролини тобора кучайтириб борар экан, албатта, партиянинг аъзоси сифатида унинг сайловолди дастури билан чуқурроқ қизиқиб бордим.

Партия ходимлари ана шундай илиқ фикрлар асносида “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинаётганларнинг келгуси фаолиятларига омад тилашди. Янги БПТ тузилганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбир сўнгида барча янги партиядошларимизнинг таклифи қўллаб-қувватланди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+