Байрам муносабати билан нуроний депутат ҳолидан хабар олинди

31.08.2022 11:08:42

Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ нуронийларни эъзозлаб уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келинган. Айниқса, табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш ва насиҳатларию дуоларини олиш халқимизга хос фазилатдир. Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғояси остида партиямиз фаол депутатлари ҳолидан хабар олиниб ,байрам билан муборакбод этиш мақсадида Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов ва ўринбосари Б.Абдуллаев ,Гулистон туман Кенгаши раиси Ё.Миртожиев Гулистон туманида бир неча йиллар партия депутати ,фахрий шифокор Убайдулла Абдуллаев хонадонида бўлишди. Гулистон тумани Уч Қаҳрамон ҚВП мудири лавозимида бир неча йиллар ишлаб фидокорона меҳнат қилган,Гулистон туман Кенгаши депутати ҳозирда маҳалладошлари орасида ҳурмати, нуронийлар аъзоси сифатида ҳозирда ҳам ўз меҳнат фаолиятларини давом эттириб келмоқдалар.Байрам муносабати билан партиямиз фахрий депутатига эсдалик совғалари топширилди.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+