Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш: Мактаб атрофида тартиб бўлиши керак!

28.02.2022 15:02:16

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммад Валиев Қўқон шаҳрида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.        Сайёр қабулда шаҳар ҳокими М.Усмонов билан бирга иштирок этиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади ҳамда ҳал этиш чоралари кўрилди. Сайёр қабулда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун фойдаланилмаётган бинолардан жой ажратиш борасидаги мурожаатлар жойига бориб ўрганиладиган бўлди. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг бошқа бир қатор мурожаатлари бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

 Президентимиз раислигида жорий йилнинг 11 февраль куни йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Депутат  ҳудуддаги  йўл белгиси ўрнатилиши ва алмаштириш, доимий равишда янгилаш, ҳолатларини таҳлил этиш ва бу борадаги стратегик режалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари томонидан фуқаролар, айниқса, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича кўрилаётган амалий чоралар бўйича ўрганишлар олиб борди. Йўлларда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда светофорларнинг ўрнатилиш ҳолати, светофорни битта тизимга улаш бўйича кўрилаётган чоралар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида ҳаракатланувчи мобил техник назорат линияларининг мавжудлиги ва фаолият кўрсатиш ҳолати, содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалар бўйича ўчоқлар сони, уларни бартараф этиш бўйича қилинган амалий ишлар  билан танишди.

Шаҳардаги 20-умумтаълим мактабида ўқитувчилар билан суҳбатлашиб,  ўқувчиларнинг йўлда ҳаракатланиши, мактаб атрофида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, ўтиш йўли, йўл белгиларининг сифати ва созлигини кўздан кечирди. Ўқитувчилар мактаб атрофида  ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатларини доимий назорат қилиб туриши лозимлиги, давлатимиз раҳбарининг инсон хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида кўзда тутилган вазифалар хусусида тушунча берди.

  Депутат томонидан аниқланган камчиликлар ва ўқувчиларнинг хавфсизлиги юзасидан зарур тавсиялар берилди.

     

 

  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+