Депутат аралашгач,  муаммо ечимини топди

04.02.2022 17:02:26

Бугун партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси, депутат Рустам Болтаев ҳамда партия вилоят Кенгаши депутатлар билан ишлаш бўйича ижрочи котиби Жамолбек Абдуллаев шаҳардаги "Олимпия" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишди ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Маҳаллада жойлашган кўп қаватли уйларнинг том қисмининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани боис, чакка ўтаётгани тўғрисида мурожаатлар бўлди. Мазкур муаммо юзасидан маҳалла ширкатига бир неча бор маълум қилиниб, жавобсиз қолгани билдирилди.

Депутат Рустам Болтаев зудлик билан муаммони ечимини топишга киришди. Ширкат раиси билан гаплашганидан сўнг, муаммони бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди. Эндиликда маҳалла аҳолиси чакки муаммосидан азият чекмайдиган бўлди.

Шунингдек, мулоқотлар жараёнида бандлик, тиббиёт ва бошқа масалалардаги муаммоларни ҳам депутат  эътиборга олди.

 

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                            "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+