Депутат бемор даволаниши учун 12 миллион сўм ажратилишига эришди

30.11.2021 11:11:53

Фарғона тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Сиддиқова жигари хасталиги ва даволанишга маблағи йўқлиги сабабли халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Эркабоевга мурожаат қилган.   Депутат томонидан ўрганишлар олиб борилиб, туман сессиясида "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 12 миллион сўм маблағ ажратилишига эришилди. Ҳозирда фуқаро даволанмоқда.  Аҳволи анча  яхшиланган.

 Шунингдек, тумандаги Оқбилол қишлоғида табиий газ таъминоти пасайиб кетганлиги сабабли аҳолидан кўплаб эътирозлар келиб тушган. Депутат масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда муаммони ўз ўрнида бартараф этди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+