Депутат кўмаги

26.01.2022 10:01:47

Ҳар бир фуқаро мурожаати эътибордан четда қолмаган ҳолда, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излаш ва ўз сайловчиларига хизмат кўрсатиш ҳар бир депутатнинг вазифаси ҳисобланади.

«Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгашига 4-сонли «Кун нури» сайлов округидан сайланган депутат Анвар Қайпбаевга ўз сайловчиларидан бири мурожат йуллади.

Мурожатга кўра Хўжайли тумани «Куни нуры» МФЙ «Абай» кўчаси 5-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Набира Сапарбаева ўз уйининг том қисми ескиргани ва мазкур қор ва ёмғирли беқарор об-ҳаво кунлари оила учун анча муаммоли ҳолатларни келтириб чиқараятганлигини билдирди.

Депутатимиз  мазкур йулланган мурожаатни ўрганган ҳолда, мурожат ҳақиқатда ҳам асосли деб топиб ўй учун зарур бўлган янги шиферларни ўрнатиб беришда амалий кўмак кўрсатди.

Оила аъзолари ўзлари сайлаган депутатидан ва амалга оширилган ишлардан мамнун ва миннатдор.

Базарбай УТАМБЕТОВ, 

«Адолат» СДП Хўжайли тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+