Депутат кўмаги билан кўприк тамирланди

09.11.2021 10:11:30

Ҳудудларда депутатлик гуруҳлари ишларини янада жонлантириш, халқ дардига дармон бўлиш, улар фаолиятини ташкил қилишнинг янада самарали усулларини яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бу борада партиянинг Шофиркон туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлар томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳ тузилиб, маҳаллалар кесимида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланиб келинмоқда. Дарҳақиқат, кўп муаммолар одамлар билан жонли мулоқотда юзага чиқади.

Мана шундай очиқ мулоқотлардан бири туманнинг “Қалмақон” МФЙ ҳудудида ўтказилганда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан “Қалмақон” ҳамда “Наврўз” кўчаларини туташтириб турувчи кўприк таъмирлаблиги юзасидан ишчи гуруҳга мурожаат қилинди.

Ушбу мурожаат асосида халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова ўрганиш олиб борди ва масалани ҳал этиш бўйича туман ободонлаштириш бўлимига депутатлик сўрови юборди. Зулфия Ашурованинг саъй-ҳаракатлари туфайли жорий йилнинг октябр ойида икки кўчани туташтириб турувчи кўприк  замон талабларига мос равишда тамирланиб берилди.

Дарҳақиқат, депутатларимиз томонидан халқ муаммоларини ўрганиб, уларнинг  мурожаатларига ечим толпиши, одамларнинг мушкулини осон қилиб, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилиб келмоқда. Бу эса депутатлик гуруҳлари фаолияти тўғри, тизимли йўлга қўйилганлигидан далолат беради.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+