Депутат муаммоларни ўрганди

31.01.2022 13:01:54

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг Қашқадарё вилояти Нишон тумани сайловчилари билан бўлиб ўтган галдаги  учрашуви ғоят самарали кечди. Депутат дастлаб  тиббиёт бирлашмаси қошидаги 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам, 120 ўринли туғруқ комплекси, 20 ўринли жарроҳлик бўлимининг реконструкция қилиш ишларини кўздан кечирди. Қурувчилар ва тиббиёт ходимларини ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топди. Энг муҳими, янги қурилиши давом этаётган тиббиёт муассасалари депутат аралашуви билан қисқа фурсатларда  фойдаланишга топшириладиган бўлди.

         Партиядошимизнинг “Пахтакор” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқоти ҳам мароқли бўлди. Учрашувда фуқаролар номидан Анвар Мамаюсупов маҳалладаги аҳолини қийнаб келаётган камчиликларни депутатга ошкор қилди. Шунингдек, Анвар Мамаюсупов шлакаблок ишлаб чиқариш учун Агробанкдан 130 миллион сўм кредит ололмай юрганлигидан шикоят қилди. Бундан ташқари, “Гулзор” МФЙда умргузаронлик қилаётган Гулҳаё Ёқубова ҳам нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Агробанкдан 60 миллион сўм, “Байналминал” МФЙда истиқомат қилувчи “Асл-неъмат” МЧЖ раҳбари Турғун Акаев автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ускуналарини сотиб олиш учун Турон банкдан 225 миллион сўм кредит ололмасдан ишлари орқага кетаётганлигидан ташвишланиб, мурожаат қилди.

Депутат Абдуғани Умировнинг  ўз вақтида аҳоли муаммоларини ўрганиб, мутасаддилар иштирокида тезкор ҳал қилишга эътибор қаратгани туфайли юқоридаги тадбиркорларни кредит олиш масаласидаги ўйлантириб келаётган масалалар ижобий ҳал этилди. Фуқароларга тижорат банкларидан кредит ажратилди.

Депутат Абдуғани Умировнинг одамларнинг муаммоларини тинглаб, уларни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатаётгани учун маҳалла аъзолари мамнун бўлишди.

Нодир Исомов,

Олий Мажлис

Қонунчилик Палатаси депутати ёрдамчиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+