Депутат ташаббуси билан фуқаро ногиронлик аравачасига эга бўлди

15.11.2021 11:11:33

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашева ҳам халқ дарди билан яшаётган партиядош депутатларимиздан ҳисобланади. У ўзининг олдидаги масъулиятли вазифасини сидқидилдан адо этиб келмоқда. Хусусан, депутат жойларда кексалар ва ногиронлиги бўлган отахон ва онахонларимиз ҳолидан хабар олиб, муаммоларини ўрганмоқда.

Унинг ташаббуси билан Когон шаҳар “Маҳтумқули” МФЙ га қарашли Амир Темур кўчаси 52-уйда яшовчи 82 ёшни қаршилаган Ҳалима Эргашевага ҳасса ҳамда шу кўчада истиқомат қилувчи 39-уйда яшовчи фуқаро 2-гуруҳ ногирони, 85 ёшли онахон Ражабой Бердиеваларга ногиронлик аравачаси топширилди.

Ражабой Бердиева, 2-гуруҳ  ногирони:   

  • Доимо ҳолимиздан хабар олиб турган, мушкулимизни осон қилишга кўмаклашаётган депутатимиздан миннатдорман, унинг кўмаги билан ногиронлик аравачасига эга бўлдим. Юртимизда мана шундай халқни дардини енгиллаштиридиган депутатларимиз кўпайсин.

 

Айтиш жоизки, Дилфуза Эргашевадек фаол депутатларимизнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари эҳтиёжманд фуқароларнинг яшаш шароити яхшиланишига ҳисса қўшаётгани билан қувонарлидир.

 

Зарнигор Тошева

“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+